"Ҳудуд электр тармоқлари" АЖ истеъмолчиларга тўловлар борасида муҳим огоҳлантириш берди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб-китоблар Клиринг тизими (МУНИС) маълумотлар базасини янги серверга ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2022 йил 1 январь куни соат 00.00 дан соат 18.00 гача  тизим билан маълумот алмашинуви вақтинча тўхтатилади (тўловлар қайта ишланмайди).

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бу ҳақда огоҳлантириш берди.

Қайд этиладики, барча электр энергияси истеъмолчилари байрам кунлари қарздорлик туфайли хонадонларида электр энергиясида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.

Маълумот учун электр учун тўловларни уйдан чиқмай туриб, U-Pay, Click, Payme, Paynet каби тўлов тизимлари орқали ҳам амалга оширишингиз мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.