Фирибгарлар ижтимоий тармоқларда болали оилаларга 650 минг сўм тўланилиши ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатишмоқда. Тўлов ўрнига улар фуқароларнинг маблағини ўғирлашмоқда

Улашиш:

Фирибгарлар ижтимоий тармоқларда оилали болаларга 650 минг сўм тўланилиши ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатишмоқда. Тўлов ўрнига улар фуқароларнинг пластик карталаридан пул ўғирлашмоқда.  

Мазкур фирибгарлик хусусида таниқли блогер ва рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов (Kurbanoff.net) билдирган.

Тарқатиладиган хабар матни қуйидагича:

"Ижтимоий таъминот вазирлигининг мамлакатдаги демографик вазиятни яхшилаш тўғрисидаги қарори муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев болали ҳар бир оилага 650 000 сўм миқдорида тўловлар бериш тўғрисидаги фармонни имзолади"

Шундан сўнг фойдаланувчиларга фирибгарларнинг uz-prezident.link сайтига ўтиш ва пул тўланадиган пластик картанинг рақамини киритиш таклиф этилади. Айтиш жоизки, бу сохта сайт Президентнинг расмий сайти ниқоби остида тузилган.

“Бу ҳаволага кирмасликни ва пластик карта маълумотларини бермасликни сўрайман. Булар фирибгарлардир. 650 минг сўм олиш ўрнига бор пулингиздан маҳрум бўласиз. Бу хабарни яқинларингизга улашинг”, - дея таъкидламоқда Шухрат Қурбонов.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.