Фирибгарлар Ўзбекистон президентининг сохта профилини яратиш ортидан пластик карталардан пулларни ўғирлаш учун унинг номидан Телеграм-бот ҳам тузишган

Улашиш:

Фирибгарлар Ўзбекистон президентининг сохта сайтини яратиш ортидан пластик карталардан пулларни ўғирлаш учун унинг номидан Телеграм-бот ҳам тузишган. 

Айни пайтда ижтимоий тармоқлар ва месснжерларда ушбу сохта Телеграм-бот ҳаволаси жуда фаол тарқатилмоқда. Фирибгарларнинг ёзишича, у гуёки Ўзбекистон аҳолисига 300 минг сўм микдорида бир марталик нафақа олишга ёрдам берармиш.

Бу ҳаволани босиб, ботни ишга туширган фуқаролардан пулларни олиш учун шахсий маълумотларни, хусусан пластик картанинг рақами ва   махсус кодни киритиш сўралади. Ўз маълумотларини киритган ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан бир зумда ҳамма пуллар ечиб олинади.

Сал олдинроқ, фирибгарлар Ўзбекистон президентининг сохта сайтини яратиб, шу усул билан   пластик карталардан пулларни ўғирлашган.

Эслатиб ўтамизки, яқин вақт ичида Ўзбекистонда пластик карточкалардан пул ўғирлаганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади. Ўтган йили 2,7 мингдан зиёд ўзбекистонликлар интернет- фирибгарларнинг қурбонига айланган. Булар ҳали ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқланган ҳолатлардир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.