Ўзбекистонда пластик карталардан пулларни ўғирлаш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади

Улашиш:

Ўзбекистонда пластик карталардан пулларни ўғирлаш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади. Ўтган йилда 2.7 мингдан ортиқ фуқаро интернет-фирибгарларнинг қурбонига айланган. Ҳали бу ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан аниқланган ҳолатлардир. 

Парламентнинг қуйи палатаси томонидан тегишли қонун лойиаҳси кўриб чиқилмоқда. Унга мувофиқ, фуқароларнинг пластик карталаридан пул маблағларини ўғирлашга оид Жиноят кодексининг тегишли қисмларига ўгартириш киритиш кўзда тутилган. Айни пайтда бу жиноят 169-модда (ўғирлик) бўйича   талқин қилинмоқда.

Кўп ҳолатларда фуқароларнинг пластик карталаридан кичик суммаларни ўғирлаш Жиноят кодексининг 169 моддаси 1 қисми бўйича кўриб чиқилади. Бу учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача жарима қилиш ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишларига ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган.

"Айбдорларга нисбатан етарли жазо чоралари қўлланилмаяпти, улар тузалиш йўлига кирмаяпти, натижада такроран жиноий фаолиятга кириб қолмоқда", - дея қайд этишмоқда депутатлар.

Шу муносабат билан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 169-моддаларини пластик карточкалардан пул ўғирлаш учун жавобгарликни   оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиловчи меъёр билан тўлдириш таклиф эилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон маблағлари ўмарилиши, ҳисоб-рақамлар ёки пластик карточкалардан пул ўғирланиши ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.