Мирзачўл туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатлари, қарздорлиги бор истеъмолчилар, тўловларни вақтида амалга ошириш, мавжуд бўлган қарздорликларни бартараф этиш мақсадида масъул ходимлар иштирокида рейд тадбири уюштирилди.
Жумладан, Мирзадала ШФЙ ҳудудидаги Жийдазор кўчаси 13 хонадонга бориб ўрганилганда 5,7 млн сўм қарздорлиги борлиги аниқланди. Тармоқдан узилган. Лекин электр энергияси учун тўлов амалга оширилмаган. Огоҳлантириш берилган. Далолатнома расмийлаштирилиб, Мажбурий ижро бюроси томонидан ундириш ҳаракатида турибди.
Мустақиллик МФЙ, Сайқал кўчаси 42/1 хонадоннинг шу кунга қадар электр энергиясидан бўлган умумий қарздорлиги 10,2 млн сўмни ташкил этади. Тўловни амалга ошириш учун шароити етарли эмас. Тўловни амалга ошириш бўйича тушинтириш ишлари олиб борилди.
Мустақиллик МФЙ, Тинчлик кўчаси 21/1 хонадонга борганимизда хонадон эгалари йўқлиги маълум бўлди. Лекин электр энергияси ҳисоблагичдан узилган бўлсада, хонадон эгалари томонидан ноқонуний тарзда электр энергиясига ҳисоблагичдан ташқари ҳолатда уланиб олган. Бу хонадоннинг электр энергиясидан бўлган қарздорлиги 5,5 млн сўмни ташкил қилади. Ноқонуний тарзда уланган сим тармоқдан узилди ва хонадон эгасининг отаси иштирокида далолатнома расмийлаштирилди.
Рейд давомида электр энергиясидан оқилона фойдаланиш ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасида тушинтиришлар берилди.
«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати