Янги тақиқлар. Томск вилоятида мигрантлар такси, савдо ва ресторанларда ишлай олмайдилар

Улашиш:

 Россия Федерациясининг Томск вилоятида мигрантларга такси, меҳмонхона, умумий овқатланиш ва таълим муассасаларида ишлаш тақиқланди. Тақиқ шу йилнинг ноябр ойида кучга киради.

Вилоят губернатори Владимир Манзурнинг сўзларига кўра, тегишли қарор "Терроризмга қарши комиссияда миллий диаспоралар вакилларининг бевосита иштирокида" қабул қилинган ва коллегиал хусусиятга эга.

1 ноябрдан бошлаб меҳнат патентлари бўлган хорижий фуқаролар озиқ-овқат маҳсулотлари, чакана савдо, такси, меҳмонхона ва ресторан бизнеси каби бир қанча соҳаларда ишлай олмайди. Шунингдек, ходимларни танлаш, хавфсизлик, таълим ва спорт соҳасида ишлаш тақиқланади.

"Биз маҳаллий мутахассислар ҳисобидан минтақа иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасининг кадрлар салоҳиятини ривожлантирамиз", - деди Томск вилояти губернатори.

Айтиш жоизки, Россиянинг 28 минтақасида мигрантларнинг ишлашига чекловлар мавжуд. Ушбу минтақаларнинг ярми чекловларни жорий йилда жорий қилган. Камида иккита минтақада – Пермь ўлкаси ва Марий Эл Республикасида бу чекловлар 2015 йилдан бери амал қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Россияда мигрантларнинг мослашиши учун курс тайёрланган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.