YouTube ҳам тез орада Россияда блокланиши мумкин

Улашиш:

Россия ҳукумати тез орада YouTube’ни блоклаши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости “Роскомнодзор”га таяниб, маълум қилди. 

"Эҳтимол кейинги ҳафтанинг охирига келиб YouTube блокланиши мумкин. Менимча, шундай бўлади. Аслида, бу иш шу ҳафта ичида содир бўлиши мумкин ҳам эди,  лекин Meta билан боғлиқ бошқа бир ҳолат юз берди (Instagram блокланди). Ишончим комил, бу иш ҳамма дастурлар блокировкаси бир вақтда бўлмаслиги учун қолдирилди", - дейилади хабарда. 

Шунингдек, тез орада платформанинг ишлаш тизимига чекловлар ҳам ўрнатилиши мумкин. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.