Ҳаво ҳарорати кескин совиши оқибатида метан заправкаларда чекловлар жорий этилади

Улашиш:

 Ўзбекистондаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчалари ишлаш вақтига чекловлар жорий этилмоқда. Энергетика вазирлиги ахборот хизматига кўра, куннинг кечки ва тунги вақтларида шохобчалар фаолияти чекланади.

Хабарда чеклов оралиғига ойдинлик киритилмаган. Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродованинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳар бир вилоят ўз ҳудудида заправкалар ишлаш вақтини ўзи мустақил равишда белгилайди.

“Бундан мақсад биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Ҳурматли истеъмолчилар, вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтади”.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.