«Аватар: Сув йўли» фильми жаҳон прокатида 1 миллиард доллар тўплади

«Аватар: Сув йўли» фильми жаҳон прокатида 1 миллиард доллар тўплади

Фото: «Yandeks.ru»

Дунёга машҳур режиссёр Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» кинокартинаси бутун дунё бўйлаб 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ишлаб топди. Фильм бу маблағни икки ҳафтадан камроқ вақтда тўплади.

«Аватар: Сув йўли» фильми жаҳон прокатида 1,4 миллиард доллар маблағ йиғган «Топ Ган: Меверик» кинокартинасидан кейин йилнинг энг кўп даромад келтирган иккинчи фильми бўлди. Бу лойиҳалар 2014 йилдан бери илк марта Marvel кинокомпанияси ва «Юлдузлар жанги» кинокартинасига тегишли бўлмаган дунёдаги энг кўп даромад келтирган фильмларга айланди (2014 йилда «Трансформерлар: Йўқ қилиш даври» ва «Хоббит: Бешта армия жанги» энг кўп даромад келтирган кинокартиналар бўлган).

Маълумот учун, «Аватар: Сув йўли» сюжети Наъви қабиласидан бўлган Жейк Сулли (Сем Уортингтон) ва унинг оиласи ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамонлар инсон зотининг таҳдиди туфайли янги сувости ҳудудига кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Фильмда Зои Салдана, Сигурни Уивер ва Кейт Уинслет ҳам суратга тушган.