Португалия ўз уйида аламли мағлубиятга учради. Миллатлар Лигасида тўрт финалчи номи маълум бўлди

Португалия ўз уйида аламли мағлубиятга учради. Миллатлар Лигасида тўрт финалчи номи маълум бўлди

Миллатлар Лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

А лига 2-гуруҳида Португалия ўз майдонида Испанияни қабул қилди. Португалларни дуранг натижа ҳам қониқтирар эди. Аммо испанлар ўйин охирларида гол уриб, гуруҳдаги ғалабани илиб кетишди.

Португалия — Испания 0:1
Гол: Мората (88).

Португалия – Кошта, Канселу, Перейра, Диаш, Мендеш, Карвалью (Леау, 78), Фернандеш, Силва (Мариу, 73), Невеш (Фелиш, 89), Роналду, Жота (Витинья, 79).
Испания – Симон, Карвахаль, П.Торрес, Гильямон (Бускетс, 46), Гайя, Коке (Гави, 60), Родри, Солер (Педри, 60), Сарабия (Пино, 61), Мората, Ф.Торрес (Уильямс, 73).

Шундай қилиб, Луис Энрике жамоаси Хорватия, Нидерландия ҳамда Италиядан кейин турнирнинг финал босқичига чиққан тўртинчи жамоага айланди.

Айнан шу тўрт жамоа турнир ғолиблиги учун баҳс олиб боришади.