Роналдуни ўйин вақтида бурнини синдиришди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигаси доирасидаги Чехия – Португалия учрашувида бурнини синдириб олди. 

Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Чехия терма жамоаси дарвозабони Томаш Вачлик тўпни мушти билан қайтараётганда, кутилмаганда Роналдунинг юзига зарба бериб юборди. Футболчининг юзи қонга беланди.

Шифокорлар тезда унга ёрдам беришди ва футболчи ўйинни давом эттиришга муваффақ бўлди.

Португалия терма жамоаси якунда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг