Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж пайтида 1,3 минг киши ҳалок бўлганини хабар қилган

Улашиш:

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёрат пайтида қурбонларнинг расмий статистикасини тақдим этган.

Вазирлик маълумотларига кўра, зиёрат давомида 465 мингта ихтисослаштирилган даволаш хизматлари, хусусан, 141 мингта ҳолатда ҳажга йўл қўйилмаган шахсларга кўрсатилган.

Шунингдек, ҳаж даврида 1301 киши вафот этган, уларнинг 83 фоизи Маккага ноқонуний кириб келган. Бундан олдин минг киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. Вафот этганлар ёки жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги ёки йўқлиги тўғрисида Ўзбекистон дин ишлари қўмитаси мухбиримизга маълумот бермаган.

Мутахассислар ўлимлар сонининг ошишига олиб келадиган бир қанча омилларни кўрсатишмоқда:

Экстремал ҳарорат

Макканинг асосий масжидида ҳарорат Целсий бўйича 51 даражадан ошиб, вақти-вақти билан 40 га тушади. Муқаддас заминда соялар кам ва кўп одамлар жазирама қуёш остида туришга дош беролмаяпти. Шуни таъкидлаш керакки, саудияликлар зиёрат пайтида дам олиш ва сув ичиш мумкин бўлган "совутиш станциялари" ни ташкил қилишган, аммо Маккага келганлар сони кўплиги туфайли уларнинг самарадорлиги шубҳа остига қўйилган.

Одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги

Бир чодирда тўпланган одамларнинг кўплиги ва зичлиги кўпинча ҳушдан кетишга ва кислород етишмаслигига олиб келди. Бунга транспорт танқислиги билан боғлиқ муаммолар ҳам қўшилади.

Зиёратчилардан бирининг BBCга “Мен етти километр масофани соясиз ва бир томчи сувсиз босиб ўтдим",- деган.

Транспорт муаммоси ва кечиктирилган тиббий ёрдам

Шунингдек, бу йил зиёратчилар ўтган йиллардагига қараганда анча узоқ йўлни босиб ўтишлари кераклиги ва бунга йўлларнинг ёпилиши сабаб бўлаётгани ҳақида маълумот келган.

Мамлакатга ноқонуний равишда борган зиёратчилар қоидабузарлик учун жавобгарликдан қўрқишлари сабабли, улар малакали тиббий ёрдам олишдан бош тортишади. Мамлакатга келганлар сони ҳам тадбирни бошқаришни қийинлаштирди, бу эса тиббиёт ходимлари томонидан эътиборсизликка олиб келади.

Эслатиб ўтамизки, бу йил ҳажга расмий равишда 1,83 миллион киши ташриф буюрган, улардан 15 минг нафари ўзбекистонликлардир. Саудия Арабистони ҳукумати бу йил зиёрат қилиш учун рўйхатдан ўтмаган 300 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.