Ўзбекистонда пропан яна қимматлашди. Энергетика вазирлиги матбуот котиби нархларнинг кўтарилиши сабаблари ҳақида мухбиримизга гапириб берган.
Сўнгги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқларда пропан нархининг кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалlb. Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, газ ва бензин нархи деярли тенглашган.
Энергетика вазирлиги бу ҳолатни тасдиқлаган ва буни биржада пропан нархининг ошиши билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамизки, август ойида Рақобатни ривожлантириш қўмитаси пропан нархининг кўтарилишининг асослилигини текширишни режалаштирган эди.
Аммо ҳеч қандай текширув ўтказилмаган. Бундан ташқари, ўзбекистонликлар тарқатган хабарларга кўра, пропан нархи яна ошган.