Тошкентда 47 ёшли эркак оилавий жанжал пайтида 39 ёшли хотинига 20 марта пичоқ билан жароҳат етказди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, жанжал гиёҳванд моддалар савдоси ва улар яшаган хонадонни сотиш билан боғлиқ баҳслар ортидан келиб чиққан. Аёл икки фарзанди билан бошпанасиз қолишидан хавотир билдирган, бу эса эркакнинг ғазабини қўзғатган.
Мажруҳ хотин Миллар дастурига берган интервьюсида шундай дейди: "У бундай ваҳшиёна калтаклайди деб ўйламаган эдим."
Қўшнилар ва тасодифий гувоҳлар зудлик билан жабрланувчига ёрдам бериб, тез ёрдам чақиришган.
Ҳозирда эркакка нисбатан "Одам ўлдиришга суиқасд" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда.