Европада ички чемпионат ўйинлари якунлангач футболчиларнинг кўчиб ўтишларига оид хабарлар кўпаяди. Албатта, улар орасида ҳамюртларимиз жумладан, Элдор Шомуродовга алоқадор маълумотлар учраб турибди.
Россиялик журналист Нобель Арустамян телеграмдаги саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисининг "Женоа"даги тақдири ҳақида хабар қолдирди.
- Бу ёз "Женоа" Элдор Шомуродовни сотмоқчи эмас. Клуб Генуядаги яна олти ой ўзбекистонликнинг нархини кўтариши мумкин, деган қарорга келди, - дея ёзиб қолдирди Нобель Арустамян.