Америкалик дипломатлар ўзбекистонликлар элчихонага ташриф буюрмасдан визани қандай узайтириши мумкинлигини айтиб беришди

Улашиш:

АҚШ элчихонаси ўзбекистонликларнинг айрим тоифалари қайта суҳбатдан ўтмасдан Америка визасини узайтириши мумкинлигини маълум қилган.  

"Иммиграция қонунчилигига биноан, иммиграцион бўлмаган визага мурожаат этувчиларнинг баъзилари консуллик ходими билан суҳбатлашмасдан АҚШ визасини узайтириш ҳуқуқига эга", - дея таъкидлашган америкалик дипломатлар. 

Қуйида суҳбатсиз визани узайтириш учун мувофиқликни белгилайдиган талаблар келтирилган. 

Талабларга жавоб беради: 

Айни пайтда амал қиладиган визани илгари олган ёки муддати ўтганига 48 ой ошмаган визаси бўлган Ўзбекистон резидентлари.   Масалан, Ўзбекистон ҳудудида узоқ вақтдан бери яшаб келаётган ва 48 ой олдин муддати ўтган B1/B2 (бизнес/туризм) визасини узайтириш учун мурожаат қилган Россия фуқаролари суҳбатсиз визани узайтириш талабларига жавоб беради. 

Талабларга жавоб бермайди: 

  • аввалги визалари Ўзбекистондан ташқарида берилган аризачилар;

  • охирги виза аризаси рад этилганлар;

  • жорий ёки олдинги визалари "clearance received" ("текшириш қабул қилинди) эслатмасига эга бўлган аризачилар;

  • Summer Work and Travel талабалар дастури иштирокчилари;

  • олдинги визани олганидан бери SEVIS, дастур ёки таълим муассасаси ўзгарган F, M ёки J тоифали визага даъвогарлар;

  • олдинги виза берилганидан бери 14 ёшга тўлган аризачилар.

  • Эътибор бериш лозимки, АҚШ иммиграция қонунчилигига биноан, консуллик хизмати масъуллари ўз хохишига кўра   исталган ариза берувчидан суҳбатда қатнашиш учун   келишини сўрашлари мумкин. 

Кейинги ҳаракатлар: 

Агар суҳбатсиз визани янгилаш учун юқоридаги барча талабларга жавоб берсангиз, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилинг:

  • DS-160 электрон анкетани бу ерда тўлдиринг;

  • DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифасини, олдинги визанинг нусхасини ва жорий паспортнинг нусхасини хатга бириктириш ва ConsularTashkent@state.gov электрон почта манзилига юбориш лозим. 

Агар сиз интервьюсиз визани янгилаш учун ариза бериш талабларига жавоб берсангиз, АҚШ элчихонаси сизга ҳужжатларни топшириш учун ташриф санасини почта орқали юборади. 

Агар суҳбатсиз визани янгилаш учун ариза бериш талабларига жавоб берсангиз, АҚШ элчихонаси сизга ҳужжатларни топшириш учун ташриф санасини почта орқали маълум қилади.

Барча ариза берувчилар душанба куни соат 13:00 да АҚШ элчихонасининг консуллик бўлимига   ташриф буюришлари, ўзлари билан бирга DS-160 шаклинининг     чоп этилган нусхаси, хориж паспорти, шунингдек 6 ойдан кўп бўлмаган вақт олдин олинган фотосуратни олиб боришлари керак. Талаб қилинган ҳужжатлар ҳақида кўпроқ маълумот бу ерда   тақдим этилган. 

Суҳбатсиз визаларни янгилаш талабларига жавоб берадиган биргаликда саёҳат қилаётган кўпчилик оилалар учун онлайн-навбат фақат битта оила   вакили учун банд қилиниши керак, айнан у оила номидан барча керакли ҳужжатларни АҚШ элчихонасига топшириши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.