Алиментчи ота 120 соатлик мажбурий меҳнатга жалб этилди

Улашиш:

Алиментни ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик

  • Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
  • Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
  • Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир.

Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган  қарздор С.И.дан ундирувчи Ш.И. фойдасига фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор алиментни вақтида тўламай келган. Унинг 8.9 млн сўмлик  қарзларини ундириш учун суд унга 120 соатлик мажбурий меҳнат жазосини тайинлади.

 

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.