МИБ 50 млн сўмлик солиқ қарзини ундирди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор Ш.А. ҳисобидан Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси фойдасига 50 млн сўм солиқ қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.

Қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан огоҳлантириш берилган бўлсада, қарздорликни тўлашдан бош тортиб келган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ш.А. ҳисобидан 50 млн. сўм солиқ қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланган. Шу жумладан,  2,5 млн сўм ижро йиғими ва 3,3 млн сўм маъмурий жарима ундирилиши таъминланди.

            С.Эгизов Давлат ижрочиси 

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг