«Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан ҳамкорлик қиладиган ProSports Management компанияси директори Герман Ткаченко мижозига «Ювентус» қизиқиш билдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
- «Женоа» расмий таклиф бўлмаганини билдирди, аммо клублар ўртасида ҳақиқатан ҳам бу мавзуда алоқа бўлган. Улар биз билан ҳам боғланишди, аммо бу таклиф эмас эди.
Катта клуб Элдордан қочмайди, аммо бунинг учун у ишлашда давом этиши, кўпроқ гол уриши, ўзидаги фазилатларини намойиш қилиши керак. «Женоа» футболчиларни яхши сотади, биз ушбу вазиятни таҳлил қилдик. Улар («Женоа») осонликча ўйинчиларни сотади, айниқса ҳужумчиларни, шунинг учун ҳам биз хотиржаммиз, - деди футбол агенти Герман Ткаченко.
Tuttosport нашри Шомуродовга «Ювентус»дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар қилганди.
2020 йилнинг октябрь ойида «Ростов»дан «Женоа»га ўтган Элдор Шомуродов генуяликлар таркибида 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
«Женоа» 22-турдан кейин 25 очко билан 11-ўринда бормоқда, «грифонлар» кейинги тур ўйинини 20 февраль куни «Верона»га қарши ўтказади.
Герман Ткаченко: «Катта клублар Элдор Шомуродовдан қочиб кета олмайди»
Улашиш: