"Calciomercato" нашри "Ювентус" ва "Женоа" клубларининг музокаралари борасида маълумотларни тақдим қилди. "Ювентус"нинг икки нафар футболчиси Николо Ровелла ҳамда Маттиа Перин генуяликлар таркибида ижара асосида ўйнади ва томонлар шартномани узайтириш борасида гаплашиб кўришган.
Турин клуби эса Маттиа Перинни "Женоа"га тўлиқлигича бериб юбориши учун Элдор Шомуродовни сўраган. Ровелла эса катта эҳтимол билан янги мавсумда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Шомуродов А Серияда 31 ўйинда 8 гол урди.