Мажбурий ижро бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича туманларо судининг қарори билан қарздор Н.Х.дан ундирувчи Н.М. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор анча вақтдан бери алиментдан қарзини тўламаган. Оқибатда қарздорлиги 10 миллион сўмга яқинлашиб қолган. Қарздор Н.Х.га ижро ҳаракатлари давомида тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида ундан 9 млн 658 минг сўм ундирилиб, ундирувчи Н.М.га топширилди.