Тошкентдаги уч ёшли боланинг қотили унга жин кирганини айтган. Видео

Улашиш:

 15 ноябрь куни пойтахтда уч ёшли болани ўлдириш билан боғлиқ йилнинг энг шов-шувли ишларидан бири бўйича суд жараёни бошланган. Тергов маълумотларига кўра, 9 июлга ўтар кечаси гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган 31 ёшли эркак ўз шаръий хотинининг ўғлини ўта шафқатсизлик билан ўлдирган.

Иш материалларига кўра, фожиали кечада айбланувчи ўзи яшаган аёл билан жанжаллашган. Можаро пайтида у ошхона пичоғини олиб, ғазабини уй эгасининг биринчи никоҳидан бўлган болага қаратган.

Жиноятчи   болани 13 марта пичоқ билан урган, зарбалардан биринчиси боланинг кўзига теккан. Бола касалхонага кетаётганда олган жароҳатларидан вафот этган.

Адвокат судланувчининг сўзларига асосланиб, унинг мижози қотиллик пайтида ўзгарган онг ҳолатида бўлганлигини айтган. Судланувчининг ўзи эса унга "жин киргани" ва у бола қиёмат хабарчиси (Дажжол) экани, шу боис уни ўлдириш кераклигини снгдирган эмиш.

Дастлабки сўроқларда эркак пичоқ унинг қўлида қандай пайдо бўлганини тушунмаганлигини айтган. Жиноят содир бўлган пайтда у гўёки ҳеч нарсани тушунмагани ва содир бўлган воқеадан кейин кечирим сўрашни бошлаган. Шунингдек, у воқеа қандай содир бўлганини эсламаслигини билдирган. Судланувчининг бола билан қандай муносабатда бўлганлиги ҳақидаги саволларга у уни укаси ёки дўсти сифатида яхши кўрганини айтган.

Судда ўлдирилган боланинг онаси воқеа содир бўлишидан олдин, айбланувчининг турмуш тарзи туфайли у билан бирга яшашни тўхтатганини айтган. Бироқ, қотиллик содир бўлган куни, аёл судланувчининг гиёҳванд моддаларни суиистеъмол қилишни тўхтатиши ҳақидаги сўзларига ишониб, эрталаб соат 1лар атрофида унга қайтиб борган. Қайтиб келгач, у уй юмушлари билан банд бўлган ва бир мунча вақт ўтгач, судланувчи қўлидаги пичоқ билан болага зарба бераётганини кўрган.

Судда ўлдирилган боланинг биологик отаси ҳам нутқ сўзлаган. Унинг сўзларига кўра, боланинг онасида ҳам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммолар бўлган. Эркакнинг сўзларига кўра, бир куни ўғлини кўриш учун борганида, бола квартирада қаровсиз қолганини, онаси эса гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани учун ҳушсиз ҳолатда ётганининг   гувоҳи бўлган.

Кейинги суд мажлиси 25 ноябрь куни бўлиб ўтади. Таҳририятимиз воқеалар ривожини кузатишда давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.