Самарқанднинг савдо марказида хотини ва унинг жазманини ўлдирган эркак 22 йилга қамалган

Улашиш:

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқанднинг савдо марказида хотини ва унинг жазманини ўлдирган эркакка ҳукм   ўқилган.  

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг 20 ноябрида ижтимоий тармоқларда номаълум шахс икки кишини ҳамманинг кўз олдида ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фожиа тахминан 19:30да мобиль телефонлар ва аксессуарлар сотиш савдо мажмуасида бўлиб юз берган. Гумонланувчининг сўзларига кўра, хотини бошқа одам билан унга хиёнат қилгани учун мазкур жиноятни рашк ва ғазаб туйғулари асосида содир этган.

Эркак хотинини ва унинг тахминий жазманини пойлаб бориб, уларнинг орқасидан дўконга кирган ва ҳамманинг кўз олдида ўлдирилган. Унинг айтишича, уйдан ошхона пичоғини олиб, атайлаб қотилликни амалга оширган. Бироқ, у қандай қилиб жароҳат етказганини аниқ эслай олмайди: рашкчи эр қўлидаги қонни кўрганидан кейингина ташқарига чиққанда вазиятнинг нақадар жиддийлигини тушунган.

Судланувчининг сўзларига кўра, 31 ёшли хотини билан 2006 йилдан бери бирга яшаб, уч фарзандни тарбиялаган. Энг каттаси 13 ёш, энг кичиги 10 ёшда. Оиладаги жиддий можаролар шу йилнинг июль ойида бошланган. Эркакнинг айтишича, марҳум хотини эркаклар ва аёллар кийимлари билан савдо қила бошлаган, уйдан кетиб қолиш ва тез-тез спиртли ичимликлар истеъмол қилишга одатланган.

Ўрталарида   эр-хотин муносабатлари деярли қолмаган. Уч фарзанднинг онаси ҳар доим телефондан гаплашиб, кимдир билан ёзишиб турган. Ўша пайтдан бошлаб рашкчи хотинининг хиёнат қилишда гумон қила бошлаган. Бундан ташқари, хотинининг бошқа бировлар билан юргани ҳақидаги турли миш-мишлар ҳам жанжалга сабаб бўлган.

Қотилликдан ўн кун илгари хотинининг тахминий жазмани билан ёзишмасини кўриб қолган оила сардори   масалага нуқта қўйиш мақсадида уни уйдан ҳайдаб юборган.   

Терговчининг хизмат хонасида гумон қилинувчи айтиб берганки, қўшниларнинг сўзларига кўра, оилавий жанжалдан сўнг икки кун ўтгач, хотини уйга қайтиб келган ва 13.5 миллион сўмни олиб кетган.

Шунингдек, судланувчи воқеа юз берган куни ишдан қайтаётганини айтган. Шу пайтда болаларининг онаси “Нексия” автомашинасига ўтирганини кўриб қолган.   Машина ҳайдовчиси хотинининг    жазмани бўлишига тахмин қилган эр уларни пойлаб боришга қарор қилган. Йўл-йўлакай уйга кириб, ошхона пичоғини олган. Хотини ва нотаниш эркак савдо мажмуаси ёнидаги дўконга кириб кетишган. Ҳайдовчи билан қучоқлашиб турган хотинига кўзи тушган эр ақлини йўқотган. Унинг   сўзларига қараганда, одамларнинг кўз олдида икки кишини қандай ўлдирганини мутлақо эслай олмаган.

Ўз ҳатти – ҳаракатини эркак   хотинининг хиёнат қилган бўлиши мумкинлиги билан изоҳлаган. Бироқ бу важ исботланмаган. Аёл    бирор-киши билан учрашмаётганини доимо эрига таъкидлаб келган.

Совуққонлик билан амалга оширилган қотиллик оқибатида уч нафар бола қариндошлар қарамоғида қолади. Она ўлдирилган, қотил отани эса узоқ муддатли жазо кутиб қолмоқда.

Бош прокуратура матбуот-хизматининг зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди эркакни 97-модданинг 2 қисми, “а” ва “ж” бандлари (ўта шафқатсизлик билан икки ва ундан ортиқ кишини қасддан ўлдириш) бўйича айбдор деб топган ва 22 йил камоқ жазосига ҳукм қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.