Тошкент вилоятида қизларни фоҳишалик учун сотиб юбораётган аёллар ушланди

Улашиш:

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қизларни фоҳишалик учун сотиб юбораётган аёллар ушланди.

Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ва ИИВ тезкор ходимлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ икки ҳолатга чек қўйилди. Тадбир давомида Андижон вилоятида яшовчи 1995 йилда туғилган Гули исмли қиз икки аёлга иш топиб беришни ваъда қилгани аниқланди. У қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида Туркияга жўнатаётган вақтда ходимлар томонидан ушланди.

Шу каби вилоят ИИББ тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбирда 1985 йилда туғилган аёл Оҳангаронда яшовчи 2 нафар 23 ёшли аёлни фоҳишалик қилиши учун БААга жўнатаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.