Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида газ-заправкалар 24 соат ишлай бошлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, газ қувурларида босимнинг меъёрга келтирилиши натижасида барча ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ бир маромда етказиб берилмоқда. Шунингдек, бугунги кунда барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари босқичма-бошқич одатий иш режимига ўтказилмоқда.
“Республика бўйича 200 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчаси электр энергияси ва газдан қарздорлиги сабаб вақтинча фаолияти тўхтатилган”, — дейилади хабарда.
Фарғона водийси вилоятлари магистрал газ қувурининг охирги нуқтасида жойлашгани, барча газ шохобчалари ҳар куни 9-10 соатдан (соат 08:00 дан 17:00 гача) фаолият юритмоқда. Водий вилоятларидаги газ шохобчалари иш вақтини ҳар куни ошириб бориш чоралари кўрилмоқда.