Сув ҳаётимиз манбаидир. Табиат инъомидан оқилона фойдаланиш, сувни тежаш асосий вазифа саналади.
Бир кун хонадонимизда сув бўлмаса, жазавага тушамиз. Аммо уни истеъмол қилишни биламизу, тўловига келганда эсдан чиқарамиз. Афсуски, бугунги кунда Жиззах вилоятида ичимлик сувидан бўлган қарздорлик ошиб бормоқда.
Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ичимлик сувидан қарздор хонадонларнинг қарзи мажбурий тартибда ундирилмоқда. ФИБ Жиззах туманлараро судининг 03.05.2024 йилдаги қарорига асосан қарздор Э.Э. дан ундирувчи “Жиззах сув таъминоти” АЖ фойдасига жами 5 526 544 сўм ундирилди.
Ш.Олимжонов давлат ижрочиси