Ўзбекистонга рекорд даражада аномал иссиқ келмоқда

Улашиш:

Ўзгидромет яна шошилинч ахборот тарқатди.

Жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучайиши сабабли кундуз кунлари ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 44-47 даражагача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 42-45 даражагача;

Фарғона водийси вилоятларида 41-43 даражагача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тадқиқотчи Эркин Абдулаҳатовнинг изоҳ беришича, кўплаб ҳудудларда кузатувлар тарихидаги рекорд иссиқлик кўрсатгичлари янгиланади.

Бу иссиқ ҳаво тўлқини давомли (5 кун) бўлиши прогноз қилинмоқда. Жуда ҳам кўплаб тармоқларга бу иссиқликнинг таъсири яққол сезилади.

Тошкент вилояти, хусусан, пойтахт Тошкент учун ҳам +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси бу рекорд даражадаги иссиқлик кўрсатгичидир.

1870 йилдан буён пойтахт Тошкентда ҳаво ҳарорати +45 даражага етмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.