Бугун чўл ҳудудларида ҳарорат 45 даражагача кучаяди

Улашиш:

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди.

Ҳарорат фони 38-43° атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-45° гача бўлган қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Максимал ҳарорати 39-41° га етади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.