Украинадаги урушни тугатишнинг «ягона йўли» айтилди

Улашиш:

Россия билан можарога барҳам беришнинг ягона йўли - Украинанинг ҳарбий салоҳиятини максимал даражада оширишдир.

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

«Оқ халат кийган «тинчликпарварлар» интилаётган ҳеч қандай сулҳ тинчлик келтира олмайди...

Ягона йўл Украинанинг ҳарбий салоҳиятини максимал даражада кучайтириш, Россияни иқтисодий ва сиёсий изоляция қилиш», дея ёзади Подоляк.

У шунингдек, босиб олинган ҳудудларнинг Украинага қайтарилиши инқирознинг тугашига олиб келишини айтган. 

Подоляк аввалроқ Украина уруши 2024 йил тугаши мумкинлигини айтганди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.