Тунги сменада ишлаш хотира йўқолиши хавфини оширади

Улашиш:
Канадалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, тунда ишлаш ўрта ёш ва ундан кейинги даврда хотира йўқолиши хавфига сабаб бўлиши мумкин. Бу тоифадаги одамларда когнитив бузилишлар 79 фоизгача юқори бўлади.

Йорк университети олимлари ўтказган тадқиқотда сменада ишлаш ва когнитив функция бузилиши ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланди. Бунда 47,8 минг кишининг маълумотлари ва уларнинг иш жойлари ҳақида маълумотлар ўрганилган. Иштирокчилардан когнитив функцияга оид тестлар олинган.

Мутахассисларга кўра, сменали иш сабаб кишиларнинг уйқу ритми бузилиши ўрта ёшга бориб когнитив ҳолатга таъсир қилади.

Инсон танасидаги ҳар бир ҳужайра сиркадиялик соати бўйича (организмнинг 24 соат бўйича табиий ҳаракати) ҳаракатланади. Бунда ҳаракат қуёш цикли бўйича бошланади. Қуёш нурининг ҳаддан ортиқ кўплиги ёки камлиги бу ритмнинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин.

Тунги сменада ишловчиларнинг асосий муаммоси ҳам шу. Инсоннинг сиркадиялик соати жуда кўп муҳим тана вазифалари учун будильник вазифасини бажаради. Булар: уйқу цикли, гормонал ҳаракат, тана ҳарорати, овқатланиш ва ҳазм қилиш кабилар.

Ҳар бир инсон тунги вақтда камида 7 соат ухлаши керак. Лекин статистикага кўра, америкаликларнинг деярли ярми меъёр даражасида ухламайди. Тунги уйқунинг бузилиши ва сиркадиялик ритмига амал қилмаслик бошқа хронологик касалликлар, шунингдек, семизликка ҳам сабаб бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.