Невролог хавфли мия касаллиги аломатларини айтди

Улашиш:

Жоржтаун университети тиббиёт марказининг неврология биокимёси профессори Жеймс Жордано хавфли мия касаллигини белгиси бўлиши мумкин бўлган аломатларни санаб ўтди.

Масалан, менингит (мия ва орқа мия пардаларининг юқумли яллиғланиши) ёки замбуруғ инфекциялари. Бундай касалликлар кома ҳолатига ёки ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Хотира ва нутқ билан боғлиқ муаммолар ҳам шундай аломатлардан бири. Бу турли инфекцион касалликлар туфайли ривожланаётган деменциянинг аломатлари ҳисобланади. Одатий аломатларга кучли бош оғриғи киради. Агар унда оғриқ қолдирувчи дорилар, уйқу ёрдам бермаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилган маъқул.

Қолаверса, бемор сўзларни англашда ҳам қийинчиликларни ҳис қилиши мумкин. Бу миянинг когнитив функцияларининг бузилишидан далолат.

Мия инфекциялари одатда когнитив ва восита қобилиятлари, шунингдек, ҳиссий ва хулқ-атвор функциялари қисқа муддатли бузилишига олиб келади”, - дейди шифокор.

Асаб тизимига тарқалган вирусли ёки бактериал инфекциялар тутқаноқни келтириб чиқариши мумкин. Кўпинча уларга бош оғриғи, иситма қўшилади. Неврологнинг сўзларига кўра, инфекциядан келиб чиққан тутилишлар кўпинча тўсатдан пайдо бўлади.

Яна бир аломатлардан бири бу кайфият ва хулқ-атворнинг кескин ўзгаришидир. Шунингдек, бу ҳолатда одам галлюцинациялардан қийналиши ёки депрессияга (тушкунликка) тушиши мумкин.

Бундай вазиятларда зудлик билан текширувдан ўтиш ва даволанишни бошлаш шарт.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.