Google шифокорнинг ёзувини тушунарли қилиб беради

Улашиш:

Фото: Novate.ru

Google компанияси шифокорларнинг ўқиб бўлмайдиган «ажи-бужи» ёзувларини тушунарли матнга айлантириб берувчи таржима функциясини ишга туширди. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар берди.

IT-гигант анъанавий йиллик анжуманида баёнот беришича, янги функция айни пайтда қидирув тизимида ишлаб турган Google Lens утилитасининг бир қисмига айланади. Бемор шифокорнинг рецептини суратга олади, сунъий интеллект эса у қанақа дори ёзиб берганини аниқлайди. Шифокорларнинг рецептини «таржима қилиш» лойиҳасини ишга тушириш учун Google жаҳондаги кўплаб фармацевтлар билан ҳамкорлик қилди.


Фото: Google
Ҳозирча ушбу функция фақат ҳинд тилида ишлаяпти, чунки Google Lens фойдаланувчилари энг кўп Ҳиндистонда яшайди. Компания илова тилларини географиясини кенгайтириш, инглиз ва бошқа тиллар билан бойитишни ҳам режалаштирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.