Россия Google Play’нинг NashStore номли аналогини ишга туширади

Россия Google Play’нинг NashStore номли аналогини ишга туширади

Россияда Google Play иловалари дўконига маҳаллий альтернатива пайдо бўлади. NashStore деб номланган платформа 9 майда ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.


Афсуски, россияликлар энди Google Play’дан иловаларни харид қилиш ва тўлаш учун фойдалана олмайди. Ишлаб чиқувчилар эса даромад манбаларини йўқотди. Бу биз бугун дуч келаётган ҳақиқатдир. Шунинг учун биз NashStore рус иловалари дўконини яратдик, — деди Зиков.

Зиковнинг сўзларига кўра, Россия ва Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари фуқаролари NashStore’дан иловаларни юклаб олиш, ўрнатиш, янгилаш амалиётини қилиши мумкин. 

Обуналар учун тўловлар эса «МИР» карталаридан фойдаланган ҳолда чекловларсиз амалга оширилиши мумкин бўлади. Унинг таъкидлашича, 700 дан ортиқ компания аллақачон ANO Digital Platforms билан ҳамкорлик қилмоқда.

Россияда аллақачон зарур тартибга солиш амалиёти мавжуд. Янги смартфонларга иловаларни олдиндан ўрнатиш ва иловаларни рўйхатдан танлаш имконияти. Бу яқин келажак учун ажойиб альтернатив ва эҳтимол Google Россияни тарк этган тақдирда ягона вариант, — дея қўшимча қилди Шчелцин.

10 мартдан бошлаб россиялик фойдаланувчилар учун Google Play дўконидан илова ва ўйинлар харид қилиш тўхтатилган.

Аввалроқ Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.