Шахсий маълумотларни ўғирловчи иловаларнинг белгилари маълум қилинди

Улашиш:

Facebook маъмурияти зарарли дастурларнинг учта белгисини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқ мутахассислари платформадаги аккаунтлардан логин ва паролларни ўғирлайдиган 400 га яқин иловаларни аниқлади. Зарарли иловалар Google Play Store ва App Store расмий маркетплейсига жойлаштирилган. Минглаб одамлар шундай иловаларни юклаб олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

«Фойдаланувчи зарарли дастурни ўрнатганида, у Facebook тизимига киришни сўрайди ва кейин шахсий маълумотларни ўғирлайди», деб тушунтирди экспертлар.

Компания мутахассислари фикрига кўра, ижтимоий тармоқлар орқали тизимга кириш талабини қўювчи иловалар энг хавфлидир.

«Facebook фойдаланувчисининг логин ва паролини талаб қиладиган дастурлардан, масалан, фотосуратларни таҳрирлаш иловаларидан эҳтиёт бўлинг», демоқда мутахассислар.

Илованинг хавфли эканига маркетплейслардаги салбий изоҳлар ва паст рейтинглар ҳам далолат бериши мумкин. Яна бир белгиси — илова ваъда қилган функциялар билан авторизациядан кейинги ҳақиқий функциялар ўртасидаги номувофиқликдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.