Инқироз оқибатининг салбий таъсирларини юмшатиш учун навбатдаги солиқ имтиёзлари берилди

Улашиш:

Жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб, тобора барча мамлакатлар ҳудудига суқилиб кираётган, чегара билмас коронавирус инфекциясининг тарқалиши нафақат фуқаролар соғлиғига, балки давлатлар иқтисодига ҳам ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон мазкур инқирознинг  мамлакат  иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича барча зарур чоралар кўрилаяпти.

Жумладан, Президентимиз томонидан пандимия шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид  учта Фармон (ПФ-5969, ПФ-5978, ПФ-5986) имзоланди.

Жиззах вилоятида  карантин даврида фойдаланилмай турган  бўш майдонларга эга 532 субъектга  давлат хизмати органлари томонидан 19,6 млрд.сўмлик юқори ставкаларида солиқлар ҳисобланиши, ундирилиши ва кечиктирилган кунлар учун пеня ёзилиши тўхтатилди.

Шунингдек, Президентимизнинг ПФ-5978 сонли фармони билан пандимия фаолиятига салбий таъсир қилган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга 2020 йил 1 октябргача айрим солиқлар  тўланиши фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони берилган эди. 27 апрель куни Президентимиз томонидан имзоланган ПФ-5986- сонли Фармон билан ушбу муддат 2020 йил 31 декабргача узайтирилди.

Бундан ташқари, солиқ хизмати органлари 56 та субъектларга 2020 йил 1 октябргача ташқи савдо оператйиялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун 16,4 млн. сўмлик жарималар қўлланилмаслиги тўғрисида уларнинг шахсий кабинетига электрон хабарлар юборилди.

Ушбу даврда вақтинча қийинчилкларни бошидан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк, ер солиқлари бўйича пеня ҳисобланиши ва солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари тўхтатилди.

Карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 2 660 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга жорий йилнинг 1 октябрига қадар 8,5 млрд.сўм даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар): 

- фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади(15%);

- ҚҚСдан озод этилади (15%);

- айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди(4%).

Масалан,  Корхона томонидан Фармонда кўрсатилган ҳайрия жамғармалари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга 100,0 млн. сўмлик маблағ ўтказилди ёки озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бунда, корхона фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатларини 100 сўмга оширади. Натижада, корхона томонидан тўланадиган фойда солиғи (100х15%) 15 млн. сўмга камаяди.

Яна бир мисол, Корхона томонидан ишлаб чиқарилган 500 млн. сўмлик ун маҳсулотлари “Саховат ва кўмак” фондига беғараз берилди. Ушбу фондга берилган маҳсулотларга қўшилган қиймат солиғи солинмайди. Натижада, корхона ҚҚС бўйича (500х15%) 75 млн. сўм имтиёзга эга бўлади.

Агарда,  Корхона томонидан ишлаб чиқарилган 30 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари “Маҳалла” хайрия жамоат фондига беғараз берилди. Ушбу фондга йўналтирилган 30 млн. сўмлик маҳсулотларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди. Натижада, корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашда (30х4%) 1,2 млн. сўм имтиёзга эга бўлади.

Фармонга кўра жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Саховат ва кўмак" жамғармаси, "Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик" жамоат фонди, юридик ва жисмоний шахслардан беғараз ёрдам сифатида олган даромадлари, агар улар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Мисол учун, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг  рўйхатига киритилган, ижтимоий химояга муҳтож фуқарога "Саховат ва кўмак" жамғармасидан моддий ёрдам сифатида 1 миллион сўм маблағ ёки  озиқ-овқат берилган.

Фуқароларнинг моддий ёрдам тарзида олган даромадларига даромад солиғи хисобланмаслиги сабабли, ушбу 1 миллион сўм даромаддан фуқаролар (1,0х12%) 120 минг сўм миқдорида имтиёзга эга бўладилар.

Фармон билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5-бараваригача оширилди.

Яна бир мисол. Корхона ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ходимларига пандемия сабабли, 2,2 млн. сўмдан моддий ёрдам берди. Бунда, ҳар бир ходимнинг моддий ёрдам суммаси бўйича солиққа тортилмайдиган даромадлари 2,2 млн. сўмга кўпаяди ва даромад солиғидан (2,2х12%) 267 минг. сўм имтиёзга эга бўлади.

Жисмоний шахсларга турар жойларни жисмоний шахсларга ва нотурар жойларини коронавирус пандемияси даврида фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга ижарага беришдан олган даромадлари бўйича даромад солиғини фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича  тўланиши кечиктирилган сумма 2021 йил 1 апрелга қадар тенг улушларда тўланиши лозим.

Унда агар жисмоний шахс солиқларни ҳар ойнинг 5-санасигача тўлаши керак бўлса, энди 1 октябргача кечиктириш олиб, кейинчалик бу солиқларни олти ой давомида, 2021 йил 1 апрелга қадар тенг улушларда тўлаши мумкин.

Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.