Солиқда қарздорликка нисбатан пеня ҳисобланмайди

Улашиш:

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартида “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан коронавирус пандемияси ва глобал инқироз таъсирида молиявий қийинчиликни бошидан кечираётган тадбиркорлик субъектларининг
 мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан  фойдаланганлик  учун   солиқлар бўйича:

Тўлаш муддатларини 6 ой муддатгача кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаши имкониятини бериш) юзасидан ваколат маҳаллий давлат ҳокимликларига;

қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва (ёки) мажбурий ундирув чораларни кўришни тўхтатиб туриш юзасидан ваколат Давлат солиқ хизмати органларига берилди.

Шу муносабат билан, коронавирус пандемияси ва глобал инқироз таъсирида молиявий қийинчиликни бошидан кечираётган тадбиркорлик субъектлари шахсий кабинет (электрон почта ёки почта хизмати) орқали мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича:

тўлаш муддатларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этилган Котибиятларга мурожаат қилиш;

қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва (ёки) мажбурий ундирув чораларни кўришни тўхтатиб туриш юзасидан туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекцияларига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 
 97-102-моддалари билан тадбиркорлик субъектлари солиқларини тўлаш муддатларини ўзгартириш бўйича ваколатли органлар ҳамда унинг бериш тартиби белгилаб берилди. Унга кўра:

мол-мулк, ер, сув ресурсларидан фойдаланганлик ҳамда айланмадан олинадиган солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ваколати маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;

қўшилган қиймат, фойда, акциз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш ваколати давлат солиқ хизмати органига берилган.

Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан мурожаат қилишда ваколатли органни тўғри танлаш, унинг ечими тезкорлигини таъминлайди! Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасига ўрнатилган (72) 226-02-80 телефон рақамига мурожаат қилинг. Сизга солиқ мутахассислари маслаҳат беришга тайёр.

Унутманг! Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Эркин Эркабоев, 

Жиззах вилоят ДСБ бўлим бошлиғи

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.