Спиртли ичимлик ичиб машина бошқариш катта хато

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан жорий йилнинг март ойи давомида ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 6116 нафар қарздордан 2,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 12.02.2024 йилдаги Б.Р. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 8,5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Б.Р. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Сардор Холмўминов 

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро

бўлими давлат ижрочиси                                                   

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.