2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига «яшил» уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади.
2024 йил 1 октябргача «яшил» уй-жой стандартлари тасдиқланади.
2025 йил 1 апрелгача «яшил» уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга «яшил» ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.
Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.
2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади:
- бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади;
- кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси «С» ва «СС» бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади.