Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ҳамда одил фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ислоҳотларинг муҳим йўналишларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятни таъминловчи ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга қаратилган. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳар қандай манфаатлардан, ҳатто давлат манфаатидан ҳам устунлигини шакллантирмасдан устувор мақсадларимизни рўёбга чиқариш мумкин эмас.
Хусусан, Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.05.2023 йилдаги А.Ярбабаевдан ундирувчи Н.Ортиков фойдасига 12,5 млн. сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати 15.06.2023 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган.
Фуқаро А.Ярбабаев қарздорликни ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли, унга нисбатан 0.45 млн. сўм ижро йиғими ҳисобланган. Шундан сўнг ҳам қарзни тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли 1,65 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.
Давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Кобалт русумли автомашинаси хатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздорлик қопланмаган тақдирда, мазкур автомашина электрон онлайн аукцион савдоларида сотилади. Сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.