Маст ҳайдовчидан жарима ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023-йилнинг август ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 3439 нафар қарздордан 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 06-июль 2023-йилдаги Ғ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 7,5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижада қарздор Ғ.Т. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди. 

Азизжон Нематов 

Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 

бўлими давлат ижрочиси                                                    

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.