Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг май ойи бошидан ижро иши юритилишининг соддалаштирилган тартибда 2705 нафар қарздордан 1,3 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 17 март 2023 йилдаги М.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмига асосан 7.5 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 йил 6 ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.
Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор М.И. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.
Шохрух Мурзаботиров - Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро бўлими давлат ижрочиси