Москвада Ўзбекистон маданият кунига бағишланган тадбирлар бошланди

Улашиш:

Москвада давлат тилшунослик университети ва ВДНХдаги "Ўзбекистон" павильонида Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди. Улар МДҲ мамлакатлари тиллари ва маданияти бўйича базавий ташкилотнинг 25 йиллигини ва Москва давлат тилшунослик университетининг 95 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида ўтказилмоқда.

20-27 май кунлари МДТУда тадбир меҳмонлари Ўзбекистон амалий санъати экспонатлари билан танишишлари мумкин. Кўргазма стендларида кулолчилик буюмлари, миллий ўзбек кашталари, мусиқа асбоблари ва ўзбек адабиёти намуналари намойиш этилади.

Бундан ташқари, Москва давлат тилшунослик университети меҳмонлари Валдис Пельшнинг "Ўзбекистон. Уфқ ора назар" номли ҳужжатли филмини ҳам томоша қилишлари мумкин.

22-24 май кунлари "Ўзбекистон" павильонига ташриф буюрувчилар мавзули мусиқий кечалар, ўзбек киноси намойишида иштирок этишлари ва бир пиёла чой устида суҳбат қуришлари мумкин.

МДҲ Бош котибининг ўринбосари Илҳом Нематов шундай деди: "Маданият икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муҳим омил ҳисобланади".

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон маданияти кунлари 2022 йилдан буён Ўзбек тили ва маданияти маркази фаолият юритиб келаётган айнан Москва давлат давлат тилшунослик университетида ўтказилаётгани алоҳида аҳамиятга эга эгадир.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.