Ғаллаоролда қамалишдан қўрққан ота 25 миллион алимент қарзини тўлаб берди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг ижро варақасига асосан Д.И дан ундирувчи Л.И фойдасига фарзандларининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувига келиб тушган.  

Мавжуд қарздорликни тўламасдан давлат ижрочисининг ҳузурига боришдан бўйин товлаб юргани сабабли Д.И. га муқаддам қидирув эълон қилинган. Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида Д.И топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жавобгарлик чораси кўриш жараёнида 25 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлаб берди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.