Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.01.2017 йилдаги қарздор О.Джураевдан ундирувчи И.Джураева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида мавжуд.
Давлат ижрочилари томонидан алимент пулларини қасддан бўйин товлаб келганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов тумани судининг 18.04.2022 йилги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 471-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.
Ушбу берилган жазодан О.Джураев ўзига хулоса чиқармаганлиги ва яна алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов далолатномаси билан тегишли судловга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 28.02.2023 йилги суд хукми билан О.Джураев айбли деб топилиб, 1 йил муддатга озодликдан махрум этилди.
Х.Норхўжаев - Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси суриштирувчиси, 1-даражали юрист