Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 08.02.2021 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Қ.дан Д.Қ. фойдасига вояга етмаган 2 нафар боласи учун вояга етгунига қадар ҳар ой даромадининг 1/3 қисми миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан И.Қ. 2021 йил 1 февралдан 2022 йил 1 мартга қадар яъни 1 йилу икки ойдан ортиқ вақт мобайнида 11.292.813 сўм алимент пулларини тўламасдан келганлиги учун қарздор И.Қ.га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан МЖтКнинг 33-моддаси қўллаб 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.