Яна алимент. Сайёр судда 2 та ота қамоққа олинди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг Шароф Рашидов туман ҳокимлиги биносидаги навбатдаги сайёр судида бола таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган 2 нафар қарздорга суд ҳукми ўқилди.
Хусусан,Фуқаролик ижлари бўйича Жомбой  туманлараро судининг 11.06.2022 йилдаги қарздор И.А дан ундирувчи И.З фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди таъминоти учун вояга етгунга қадар ҳар ой жами даромадининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздорнинг март ойидан 01.07.2022 йил кунига қадар бўлган қарздорлиги 4 176 000 сўмни ташкил қилган. Суд мажлисида қарздор томонидан қарздорлик тўлов қилиш қобилияти мавжуд эмаслиги маълум қилинди ҳамда унга нисбатан МЖтК 47-моддаси 4-қисмига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Шунингдек Фуқаролик ижлари бўйича  Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.Адан ундирувчи А.З фойдасига тўланиши лозим бўлган 2 490 000 сўм алиментдан бўлган қарздорлиги учун 7 суткалик маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.