Алимент суммаси тўлиқ ундирилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 11.06.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.А ҳисобидан ундирувчи И.З фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 2/1 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ҳисобидан тўланмаган давр қайта ҳисоб-китоб қилинганда қарздорлик миқдори 5 050 000 сўм эканлиги маълум бўлди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб ундирувчи номига очилган банк пластик картасига ўтказиб берилди.


М.Сунатова - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.