Қарийб 81 миллион сўмлик алимент пуллари ундириб берилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Р.Рдан ундирувчи Р.Е фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор Р.Р дан 80.803.000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчининг пластик картасига ўтказиб берилди.

Мафтуна Сунатова - Бўлим давлат ижрочиси 3-даражали юрист 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.