Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастурининг халқаро экспертлари ҳамкорлигида ZOOM дастури орқали 2 кунлик ўқув ўтказилди.
Семинар-тренингнинг биринчи кунида маърузачилар томонидан “Миллий сайлов қонунчилигига ва амалиётига халқаро стандартлар ва тавсияларни жорий қилиш”, “Сайлов жараёнларини ОАВда ёритишда халқаро стандартлар, халқаро тажриба”, “Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик”, “Сайловолди “Сукут куни” жавобгарлик масалалари”, “Сайлов компаниясини электрон ОАВларда ёритишдаги муаммолар” мавзуларида маърузалар тингланди. Маърузачилар томонидан мавзуга оид тақдимотлар ўтказилиб, иштирокчилар ўртасида амалий машғулотлар ташкил этилди.
Семинар-тренингнинг иккинчи куни давомида сайлов даврида гендер масалалари, ногиронларнинг сайловда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Маърузачилар томонидан иштирокчиларга тавсиялар берилди.