«Финист сарлочин» шифохонага тушди

Улашиш:

«Финист сарлочин» фильмида бош ролни ўйнаган актёр Вячеслав Воскресенскийнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонага тушди. Инсультни бошдан ўтказган актёр фалажланган.

Воскресенский яқинда режали жарроҳлик амалиётини ўтказган, ўшанда инсульт юз берган. Актёрнинг қизи айтишича, у мустақил овқатланиш ва мулоқотлашиш қобилиятини йўқотган.

«Финист сарлочин» эртак-фильми Максим Горький киностудияси томонидан (кинорежиссёр: Геннадий Васильев) суратга олинган бўлиб, премьераси 1975 йилнинг 30 декабрида бўлиб ўтган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.